Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Расулуллоҳ с.а.в. одамларнинг манфаатларини бошқарар эдилар ва бу ишларни бошқариш учун котиблар тайинлардилар. Улар идораларнинг мудирлари мақомида эдилар. Алий ибн Абу Толиб Расулуллоҳ с.а.в. аҳдлашганларида аҳдларни, сулҳ тузганларида сулҳларни ёзадиган котиб эди. Ал-Муъайқийб Расулуллоҳ с.а.в.нинг узукларига қарарди. Муъайқийб ибн Абу Фотима ўлжалар котиби эди. Ҳузайфа ибн Ямон Ҳижоз мевалари қанча ҳосил беришини тахминлаб ҳисоблайдиган котиб эди. Зубайр ибн Аввом закот молларини ёзарди. Муғийра ибн Шуъба қарз олди-бердилари ва муомалаларни ёзарди. Шураҳбил ибн Ҳасана подшоларга хат битарди. Расулуллоҳ с.а.в. ҳар бир манфаатга котиб, яъни мудир тайинлардилар.


Расулуллоҳ с.а.в. асҳоблари билан кўп маслаҳатлашар эдилар. Доим ақл-заковатли, фазилатли, иймони кучли саҳобалар билан кенгаш қилардилар. Улар ансорлардан еттита ва муҳожирлардан еттита бўлиб: Ҳамза, Абу Бакр, Жаъфар, Умар, Алий, Ибн Масъуд, Сулаймон, Аммор, Ҳузайфа, Абу Зар, Миқдод ва Билоллар Расулуллоҳ с.а.в. маслаҳатлашадиган саҳобалардан эдилар. Расулуллоҳ с.а.в. бошқалар билан ҳам маслаҳат қилардилар, лекин мазкур саҳобалар билан кўпроқ маслаҳатлашар эдилар. Бинобарин улар Шўро мажлиси ўрнида эдилар.


Расулуллоҳ с.а.в. мусулмонлар ва бошқалар устига, ерларга, мева ва чорваларга адо қилиниши мажбур бўлган молларни белгилаб қўйдилар, бу моллар закот, ушр, фай, хирож, жизялардир. Ўлжалар ҳам байтулмол молларидандир. Закот Қуръонда зикр қилинган саккиз тоифага тақсимланар, булардан бошқа ҳеч кимга берилмас эди. Давлат ишларининг идора қилишга ҳам закот молларидан ҳеч нарса олинмас эди. Одамларнинг ишларини идора қилишга фай, хирож, жизя ва ўлжалардан сарфланар эди. Бу моллар давлатни бошқариш, қўшин тайёрлашга кифоя қиларди, давлат молга муҳтожлик сезмас эди.


Расулуллоҳ с.а.в. ИСЛОМИЙ ДАВЛАТ жиҳозини ўзлари тикладилар ва ҳаётлик даврларида уни мукаммал қилдилар. Расулуллоҳ с.а.в.нинг ўзлари давлат раиси эдилар. Бу давлатда икки муовинлари, волийлари, қозилари, қўшин, идоралари мудирлари ва Шўро мажлиси бор эди. Бу жиҳоз шакли ва салоҳиятларида эргашиш вожиб бўлган тариқатдир. У мутавотир ҳадислар билан собитдир. Расулуллоҳ с.а.в. Мадинага етиб келганларидан бошлаб то вафотларигача давлат раиси вазифасини бажардилар. Абу Бакр билан Умар Расулуллоҳ с.а.в.нинг муовинлари эди. Саҳобалар Расулуллоҳ с.а.в.дан у кишига пайғамбарликда ҳам, элчиликда ҳам эмас, фақат давлатга раис бўлишда халифа бўладиган давлат раисини тиклашга ижмо қилганлар. Зеро, Расулуллоҳ с.а.в. охирги пайғамбардирлар. Шундай қилиб Расулуллоҳ с.а.в. давлат ишларини ҳаётлик даврларида мукаммал барпо қилдилар ва ўзларидан кейин ҳукм юритиш ва бошқариш шаклини маълум ва яққол кўриниб турадиган суратда қолдирдилар.

 

92-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203